12 та мультфильм яратиш учун бюджетдан 4,458 миллиард сўм маблағ ажратилган

Жамият 6620
image

2019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига 4 миллиард 458 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, маблағнинг 76,24% – (3 миллиард 400 миллион сўм) 2019 йилда 9 та мультфилм ишлаб чиқарган давлат мультимедиа студиясига берилган (уларнинг 4 та мультфилми устидаги ишлар 2020 йилда ҳам давом эттирилади), қолган 23,76% (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфилм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилган.

Таъкидланишича, 2020 йилдан эътиборан барча фильм лойиҳалари фақат тендер асосида кўриб чиқиладиган бўлди. Масалан, жорий йилда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш 3 та мультфилм ишлаб чиқиш учун қарорни айнан эълон қилинган тендер натижаларига асосан қабул қилди. Улардан биттаси давлат студиялари томонидан, 2 таси хусусий студиялар томонидан суратга олинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбеккино" томонидан Амир Темур ва Абдулла Орипов ҳақида фильм суратга олиниши айтилган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 3
t
×