Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда қанча эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтгани айтилди
Жамият
−
14 Июль 2021 15535 1 дақиқа
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 2020-2021–йилдан Ўзбекистон халқ таълими тизимидаги жами ўқитувчилар сони 501 044 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 159 104 нафари эркак ўқитувчилар ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, 2018-2019–йилларда жами ўқитувчилар сони 445 638 нафарни ташкил этган ва шундан 133 207 нафари эркак ўқитувчилар эди.
Маълумот учун, сўнги 5 йиллик давр мобайнида халқ таълими тизимида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 892 дан 46 214 нафарга (30 фоизга) камайган.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь