Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда қанча эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтгани айтилди
Жамият
−
14 Июль 2021
11323Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 2020-2021–йилдан Ўзбекистон халқ таълими тизимидаги жами ўқитувчилар сони 501 044 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 159 104 нафари эркак ўқитувчилар ҳисобланади.
Қайд этиш керакки, 2018-2019–йилларда жами ўқитувчилар сони 445 638 нафарни ташкил этган ва шундан 133 207 нафари эркак ўқитувчилар эди.
Маълумот учун, сўнги 5 йиллик давр мобайнида халқ таълими тизимида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 892 дан 46 214 нафарга (30 фоизга) камайган.
LiveБарчаси