Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди
3-саҳифа
−
10 Январь
210479 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги қорақалпоқ диаспораси лидери Ниетбай Уразбаев Олмаотадаги шифохоналардан бирида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда "Orda" нашри хабар берди.
Ниетбай Уразбаев сўнгги пайтларда Ақтаудан Олмаотага кўчиб келиб, қизининг уйида яшаган.
"Жума куни унинг аҳволи кескин ёмонлашди, тез ёрдам чақирдик. У икки кун реанимацияда сақланди, якшанба куни оддий палатага кўчирилган. У кардиология бўлимида ётган эди", деган қорақалпоқ диаспораси вакилларидан бири Ақилбек Муратбай.
Маълумот ўрнида, Ниетбай Уразбаев 1969 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. У 2004 йилдан Қозоғистонда яшаб келган, Манғистау вилояти "Аллаяр жоли" қорақалпоқ этник-маданий бирлашмаси раиси бўлган, 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиб, Қозоғистон фуқаролигини олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йил октябрида Ниетбай Уразбаевга конституциявий тузумга тажовуз қилгани учун давлатлараро қидирув эълон қилган.
Уразбаевга 2023 йил 10 май куни Қорақалпоғистон судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил июлидаги Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айблов эълон қилинган. Уразбаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланганди.
LiveБарчаси