Ўзбекистонда Шри-Ланканинг 8 нафар фуқароси судланди

Crime

image

Тошкентда сохта паспорт билан чет элга чиқмоқчи бўлган 8 нафар Шри-Ланка фуқароси судланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фуқароси қалбаки Франция ва Италия паспортлари билан Тошкент-Лондон йўналиши буйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган.

Ушбу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция давлатининг паспортлари қалбаки эканлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, 8 нафар хорижликларга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди.


Tags

Rate Count

745

Rating

3

Rate this article

Share with your friends