Ўзбекистонда шифокорлар танқисми?

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳоли сони кўпайгани сари шифокорларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, энг катта кўрсаткич Сурхондарё вилоятида – 558 та қайд этилган. Қолган вилоятларда ҳам бир шифокорга 300-400 тадан кўп бемор тўғри келади. Фақатгина Тошкент шаҳри бундан мустасно. Пойтахтда 123 киши учун битта шифокор тўғри келиши қайд этилган. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонга даволаниш мақсадида ташриф буюраётган сайёҳлар сони ҳам оз эмас. Сўнгги 6 ойда худди шу мақсадда келганлар сони 32,2 мингга етган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январ-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг