Ўзбекистонда “Реновация тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўз очди.

Президент қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятдаги долзарб муаммолар ечимига, халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклигини таъкидлаган.

Масалан, Ўзбекистонда аҳоли сони йилига қарийб 1 миллионга ошмоқда. Бу янги уй-жойларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Лекин деҳқончилик учун зарур ерларни уй-жой қуришга бериб юбораверсак, эртага қаерга экин экамиз, озиқ-овқат хавфсизлиги нима бўлади, деган саволлар долзарб бўлиб бормоқда.

Мирзиёев аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб, эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклигини таъкидлади.

"Сўнгги пайтларда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва унга ишониб сармоя киритган аҳоли ўртасида низолар учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунни қабул қилиш лозимлиги қайд этилди", дейилади Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтда 500 гектар майдондаги тураржой бинолари реновация дастурига тушганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реновация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар