Референдумда овоз бериш бошланди (фоторепортаж)
Local
−
30 April 2023 6286 1 minute
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз бериш бошланди.


Овоз бериш соат 08:00 дан бошлаб соат 20:00 га қадар давом этади.

Референдумда овоз бериш бюллетенида овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилган. Шунингдек, овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.


Овоз бериш бюллетенларини кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайл алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланган.

Конституциявий қонун лойиҳасида амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритиш, моддалар сонини 128 тадан 155 тага ошириш режалаштирилган.

Янги Конституциянинг тўлиқ матни билан қуйидаги илова орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг референдумида жорий йил 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаролар муддатидан олдин овоз берди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August