Ўзбекистонда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди
Жамият
−
09 Июль 2023
3457Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайловида овоз бериш жараёни бошланди.
Сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади.
Сайловда овоз бериш тартиби қуйидагича: сайловчи овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади. Сайловчилар рўйхатига имзо қўяди, шундан кейин бюллетень олади. Сайловчи томонидан бюллетень яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайловчи бюллетенида овоз бераётгандан номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “+”, “✓” ёки “х” белгисини қўяди.
Сайловчи бюллетенни тўлдиргандан сўнг, сайлов қутисига ташлайди.
Маълумот учун, ушбу президентлик сайловида иштирок этиш учун 19,5 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.
Сайлов ўзи нималиги, сайловлар тарихи ҳақида QALAMPIR.UZ'нинг қуйидаги мақоласида ўқишингиз мумкин.
LiveБарчаси