Ўзбекистонда помидор нархи ошиб кетди

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида помидор нархи бир ярим баробарга қимматлади. Бу ҳақда “EastFruit” хабар берди.

Экспертларнинг маълум қилишича, орада помидор нархи бироз барқарорлашди ва бир ойдан кўпроқ вақт давомида ўзгармади. Ушбу тўхталишдан кейин ўсиш тенденцияси қайта тикланди.

Жумладан, 2023 йилнинг 6 октябридан 13 октябригача Ўзбекистонда юмалоқ қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000дан 6000 сўмгача ошди.

Шунга қарамай, уларнинг улгуржи нархи ўтган йилга қараганда пастроқ. Жорий йилнинг 13 октябрь ҳолатига кўра, қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 40 фоизга ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан чорак баравар арзон.

Ўтган йил давомида пушти помидорнинг улгуржи нархи ҳам бир ярим баробар ошган. Бироқ, пушти помидорнинг нархи кетма-кет иккинчи ҳафта, яъни жорий йилнинг 29 сентябридан 13 октябригача кўтарилиб боряпти. Уларнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 7000 сўмдан 12000 сўмгача ошди. Охирги икки ҳафта ичидаги ўсиш 71 фоизга етган.

Қизил юмалоқ помидордан фарқли ўлароқ, пушти помидорнинг жорий улгуржи нархи ўтган йил билан бир хил даражада.

“Ўзбекистонда помидор нархининг ўзгариши ўтган йиллардаги динамикада бўлишини инобатга олсак, жорий йилнинг охиригача нархлар ошишини прогноз қилиш мумкин”, дейилади ушбу таҳлилда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон помидор нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг