Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари иш тополмаяпти. Президент чора кўрмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистонда ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб, ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди

Шунингдек, профессионал таълимда ҳам 2022 йилда коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу сабабли бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Бундан ташқари, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Шавкат Мирзиёев ОТМ битирувчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made