Ўзбекистонда оммавий тартибсизликлар ташкил қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда (видео)

Жамият

image

Бугун, 11 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бугун, 11 декабрь куни Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова ушбу ўзгаришлар ҳақида умумий маълумот бериб ўтган. Мажлисда сўзга чиққан Ортиқова бу қонун бўйича аниқ жавобгарлик белгиланмагани, уни мукаммаллаштириш кераклигини таъкидлаган.

“Оммавий тартибсизликларни содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик, қурол-яроқ ёки портловчи моддалар тайёрлаганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудми?” дея савол берган у.

Қолаверса, Ортиқова оммавий тартибсизликларни молиялаштириш ҳам жиноят деб баҳоланиши кераклигини таъкидлаган.

“Бу ҳаракат учун жиноий жавобгарлик жорий этиш зарур. Шунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 244-моддасига 3 ва 4-қисмларни қўшиш таклиф этиляпти”, деган у.

Унинг айтишича, қонунга киритилаётган ўзгартишлар жазолаш учун эмас, балки содир этилишининг олдини олишга қаратилган. Ортиқованинг таъкидлашича, оммавий тартибсизликлар жамият ҳаётига жиддий хавф солади. Шунга кўра ҳар қандай шаклдаги тайёргарлик ёки иштирок жавобгарликка тортилади.

Маълум қилинишича, кодексга киритиладиган ўзгартишлар давлат бюджетига қўшимча харажат талаб этмайди. Лойиҳа Олий суд, ДХХ, Иқтисодиёт ва молия, ИИВ ва Адлия вазирликлари билан келишилган.

Жиноят кодексининг амалдаги 244-моддасида оммавий тартибсизликларга даъват қилиш, қурол қўллаб ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва шу каби бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 300 БҲМ миқдорида жаримадан 15 йил озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар назарда тутилган.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон жавобгарлик тартибсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг