Ўзбекистонда Омбудсманга қўшимча ваколатлар берилиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда омбудсманнинг ваколат доираси кенгайтирилади. Режага мувофиқ, мамлакатнинг бош инсон ҳуқуқлари посбонига Президентга инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг айрим йўналишлари бўйича ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар тақдим қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 10 сентябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда сўз борган. 

Фармонда омбудсман фаолияти бўйича алоҳида махсус қонун ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши назарда тутилган.  

Фармон билан Омбудсманга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Қонун лойиҳасида қуйидагилар акс этади:  

•  Омбудсман ўз олдида турган вазифаларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун қўшимча кафолатлар ҳамда унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ишончли ҳимоя қилиш чоралари;

•  Давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисга тизимли равишда ахборот тақдим этиш тартиби;

•  Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг айрим йўналишлари бўйича ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар тақдим қилиш ҳуқуқи; 

•  Омбудсманнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи;

•  Омбудсман лавозимига олий маълумотли, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, сайланиш куни 30 ёшдан кичик бўлмаган ва бевосита сайловгача камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкинлигини белгиловчи қоида;

•  Айни бир шахснинг икки мартадан ортиқ Омбудсман этиб сайланишига йўл қўйилмаслиги; 

•  Омбудсман ва унинг ўринбосарининг ўз ваколат муддати даврида дахлсизлиги бўйича қўшимча кафолатлар; 

•  Омбудсманнинг доимий асосда ишловчи минтақавий вакили мақоми; 

•  Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари бўйича уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш; 

•  Давлат органлари ташкилотларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ йиғилишларида, шу жумладан Олий суд Пленуми мажлисларида Омбудсманнинг иштирок этиш ҳуқуқи; 

•  Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудида “Омбудсман қутиси”ни сақлашнинг ҳуқуқий механизмлари, унда эркинликдан маҳрум этилган шахслар томонидан мурожаатлар жойлаштириш тартиби; 

•  Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва механизми.

Аввалроқ, Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг