Омбудсманнинг ҳудудий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади
Жамият
−
11 Сентябрь 2021
3263Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади. Бу ҳақда Президентнинг кеча,10 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Омбудсман минтақавий вакиллари, жумладан:
• инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
• фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади ва кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир.
Фармонга кўра шунингдек, янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь