ОКМКда олтин ишлаб чиқариш 50 тоннага етказилади

Жамият

image

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида инвестиция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида Президент қарори қабул қилингани таъкидланди.

Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади.

Заргарлик ва электр техникаси каби тармоқлар бундан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг