Ўзбекистонда Оилавий болалар уйи битирувчилари юридик техникумларда текин ўқиши мумкин
Жамият
−
11 Октябрь
1232Оилавий болалар уйининг битирувчиларига белгиланган қўшимча квота доирасида Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
“Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорига киритилаётган қўшимчага кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг кириш синовларидан муваффақиятли ўтган фарзандлари, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжат билан ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларнинг хорижий тилларни ўрганишини рағбатлантириш ҳам кўзда тутилмоқда.
LiveБарчаси