Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкин

Бу қизиқ

−

image

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, айрим жойларда эса меъёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат аста-секин пасайиб, айрим кунларда ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги нисбатан илиқ кечади. Бу даврда кечалари ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 17–22 даража илиқ бўлади.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Ушбу даврда кечалари ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача, кундуз кунлари эса 15–20 даража илиқдан 5–10 даража илиққача ўзгариб туради.

Шунингдек, ойнинг айрим кунларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайган даврларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши ҳам истисно эмас.

Ойлик ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меъёрдан кам, баъзи жойларда эса меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг