Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони биттага кўпайди

Жамият

image

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 млн 9,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:

Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши;

Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши;

Андижон вилояти – 3172,1 минг киши;

Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши;

Наманган вилояти – 2852,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши;

Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши;

Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши;

Қорақалпоғистон Р. – 1916,1 минг киши;

Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши;

Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши;

Навоий вилояти – 1009,3 минг киши;

Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг