Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган пулемёт ишлаб чиқарилди
Жамият
−
28 Октябрь 2021
15072Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналардан бирида масофадан бошқариладиган жанговар модул ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, соҳа мутахассислари томонидан маҳсулотнинг барча конструкторлик-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, улар асосида йирик калибрли пулемёт ҳамда замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари билан жиҳозланган жанговар модулнинг тажриба намунаси ишлаб чиқилди.
Ҳозирда янги қурол завод синовларидан ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда “Тарлон” енгил зирҳланган автомобили ишлаб чиқарилгани ва синовлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023