Ўзбекистонда “Тарлон” зирҳланган автомобили синовдан ўтказилмоқда (видео)

Технология

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Тарлон” енгил зирҳланган автомобили синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ, Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган, замонавий талабларга жавоб берадиган “Тарлон” енгил зирҳланган автомобили куч тузилмалари вазирлик ва идораларининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан қўшинлар синовидан ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида “Тарлон”нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилади, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республикамизнининг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилади.

Синов жараёнлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг