Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Март ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22 даража илиқ бўлади. Айрим кунларда ҳарорат 24-27 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 29 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 5-6 март кунлари ва ўн кунлик охирида республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида кундузги ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, шунга қарамай, март ойининг биринчи ўн кунлиги меъёрга нисбатан илиқроқ бўлади.

Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқдан 0-5 даражагача илиқ (баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин), кундуз кунлари 10-15  даража илиқдан 20-25 даражагача илиқ бўлиб, ўзгариб туриши кутилмоқда.

Март ойининг ўрталарида ёмғир ёғиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made