Кушербоев ортидан яна бир депутат кетишга қарор қилди
Жамият
−
23 Декабрь 2022
24189Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербоевнинг депутатликдан кетиши ортидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг ЎзЛиДеП партиясидан депутат Нуриддин Зайнитдинов ҳам ўз хоҳишига кўра депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
“Гапирма! Индама! Аралашма! Қачонгача бундан гапларни эшитамиз?! Депутатнинг гапиришдан бошқа нимаси қолмоқда? Энди шунгаям йўл берилмаса...”, дея Кушебоевни қўллаб қувватлаши ҳақида ёзган маҳаллий кенгаш депутати.
У депутатларга қаршиликлар мавжудлигини билдирган.
“Дўстимиз, депутат Расул Кушербоев билан бўлган ҳолатни қоралайман. Қачонгача депутатлар оғзини ёпиш, қасддан уларни позициясини билдиришига қаршиликлар бўлади? Расул Кушербоевни тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, деган у ўзининг Telegram саҳифасида.
Шунингдек, у ҳам ҳозирги шароитда депутат бўлиб ишлаш қийин эканини ўз тажрибаси мисолида тушунтириб берган.
“Депутат бўлиб, эмин-эркин депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди. 2022 йилни ўзида 2-3 маротаба менга бўлган босимлар ва ноқонуний ишларни айбдорларига шу кунгача чора ҳам кўрилмади.
Оиламгача, қариндошларимгача таъқиб ва босим қилишга боришди. Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим. Бу қарор вақт масаласи эди. Яхши-ёмон гапларга рози бўлинглар. Бундай қарор қабул қилганимдан афсусдаман, бу осон бўлмади”, деб ёзган Нуриддин Зайнитдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербоев ўзининг депутатлик фаолиятини якунлагани, бунга эса унинг фикрлари тингланмаётгани, инобатга олинмаётгани сабаб бўлаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
LiveБарчаси