Ўзбекистонда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилиши мумкин
Бу қизиқ
−
07 Июль 2021 32408 1 дақиқа
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чангли бўрон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9–10 июль кунлари Республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
Шунингдек, 7 июлда Қорақалпоғистон бўйича, 8–10 июлда Республиканинг барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи бошида Тошкент шаҳрида кучли қум бўрони кузатилганди. Кейинчалик, унга пойтахтда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар сабаб бўлаётгани маълум қилинди.
Live
Барчаси