Тошкентдаги кучли чанг бўронига нима сабаб бўлаётгани очиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сўнгги кунларда Руспублика ҳудудлари, хусусан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган шамол кучли қум бўронларини келтириб чиқармоқда. Ўзгидромет ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берди. 

Қайд этилишича, Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.

Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди.

“Барчага яхши маълумки, кучли жала ёмғирлари кузатилганда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел тошқинлари вужудга келади. Чангли бўрон — бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилиши. Бизнинг ҳудудимизда бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланади”, дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда — чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг