Ўзбекистонда кучли шамол туфайли 50 мингдан ортиқ истеъмолчи “свет”сиз қолди

Олам

image

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларида кучли шамол оқибатида айрим электр тармоқларида носозлик юзага келган. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Пастдарғом, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Паяриқ туманларида 35 минг, Бухоро вилоятининг Ромитан, Бухоро, Олот, Когон ҳамда Жондор туманлари 15 минг, Жиззах вилоятининг Бахмал тумани  700 истеъмолчи электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда вилоят электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича, носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилётгани, шу туфайли Ўзбекистон ҳудудларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ўзбекистон Бухоро Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг