Ўзбекистонда коронавирусга оид энг яхши кўрсаткич қайд этилди
Жамият
−
22 Апрель 2020
17306Кеча, 21 апрель куни Ўзбекистонда 51 кишида коронавирус қайд этилди ва беморларнинг умумий сони 1678 нафарга етди. Андижон, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкентда даволанган беморларнинг 96 нафари соғайган. 21 апрель ҳолатига кўра, коронавирусдан шифо топганларнинг умумий ҳисоби 357 кишини ташкил этмоқда.
Бу Кеча илк бор Ўзбекистонда коронавирус касаллигидан бир кунда тузалганлар сони унга янги чалинганлар сонидан ошганлигидан далолат беради.
Ушбу графикадаги яшил чизиқлар ҳар кунлик соғайганлар, қизил чизиқ эса янги касалланганлар сонини англатади.
Сабзиранг устунлар бу - касалликка ҳар кунлик чалинганлар ва соғайганлар ўртасидаги баланс. Кеча, 21 парель куни ушбу устун илк бор нолдан пасайди.
Маълумот ўрнида, айни дамгача коронавирусга текширилганлар сони Ўзбекистонда 150 мингдан ошди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь