Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 мингдан ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб  жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди. 

20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (3864 нафар);
  • Фарғона вилояти (3532 нафар);
  • Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 66 381 нафар;
  • Наманган вилоятида 47 841 нафар; 
  • Андижон вилоятида 46 639 нафар; 
  • Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг