Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 мингдан ошди
Local
−
21 April 2021 3302 1 minute
Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.
20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (3864 нафар);
- Фарғона вилояти (3532 нафар);
- Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 66 381 нафар;
- Наманган вилоятида 47 841 нафар;
- Андижон вилоятида 46 639 нафар;
- Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Live
AllRubio Eron bilan Hormuz bo'g'ozini qayta ochish bo'yicha muzokaralarda siljish borligini aytdi
19:04
Ispaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40