Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар 600 мингдан ошди

Жамият

image

Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 600 379 нафарга етди. 

27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (5357 нафар);
  • Тошкент вилояти (4235 нафар);
  • Самарқанд вилояти (4138 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 80874 нафар; 
  • Наманган вилоятида 62275 нафар; 
  • Самарқанд вилоятида 60543 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги патриясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шундан сўнг, мамлакатга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг