Ўзбекистонда коронавирусга қарши 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Саломатлик

image

Кеча, 29 июлда Ўзбекистон бўйлаб 213 278 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 145 873  нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 47 185  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 4 635 592   нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003  нафарни ташкил қилмоқда.

29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (25 424 доза),
  • Андижон вилояти (25 093 доза),
  • Наманган вилояти (21 654 доза),
  • Тошкент вилояти (19 977  доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 932 829 доза, 
  • Наманган вилоятида 932 538 доза, 
  • Андижон вилоятида 798 009 доза,
  • Самарқанд вилоятида 668 463  дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Маълумот ўрнида, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида амалга оширилди. Бундан аввал, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда. Улардан: 

  • 370 минг дозаси “Спутник V”, 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг