Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 43 нафарга етди
Жамият
−
22 Март 2020
8512Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 43 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor