Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 41 нафарга етди
Жамият
−
21 Март 2020
19725Жорий йил 21 март куни соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 41 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
"Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди", дейилади ССВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor