Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 2700 нафарга яқинлашди
Жамият
−
16 Май 2020
7501Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 5 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган. Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 522 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2158 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.
LiveБарчаси