Ўзбекистонда коронавирус сабаб мактаблар ёпиладими?

Жамият

Дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси тарқалишда давом этяпти. Ўзбекистон ҳудудида бу касаллик билан боғлиқ вазият ҳозирча аниқланмади. Шунга қарамай аҳоли ўртасида республиканинг у ёки бу ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангани ҳақида турли миш-мишлар тез-тез тарқаляпти.

Сўнгги вақтларда ҳатто коронавирус сабаб мактаб ва боғчалар ёпилиши ҳамда узоқ муддатли таътил эълон қилиниши ҳақида хабарлар ҳам тарқалди. Ушбу саросима уйғотувчи хабарларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов муносабат билдириб, йўқ ерга ваҳима кўтариш керакмаслигини таъкидлаб ўтди. 

“Ўзбекистонда коронавирус йўқ. Бу касаллик республикамизга кириб келмганлиги учун тахликага ўрин ҳамда оммавий тадбирларни ўтказишга тўсқинлик йўқ. Оммавий тадбирларни ўтказиш билан бир қаторда ўқув тарбия машғулотлари ва бошқа бир қатор жараёнларга ҳам бу ўзининг салбий таъсирини кўрсата олмайди. Қачонки ушбу инфекция четдан кириб келса, аҳоли ўртасида тарқалнишни бошласагина айтиш мумкинки халқаро тажрибага суянган ҳолда, айнан қайсидир мактаб ёки боғчаларда ва ўша ҳудуддагина ёпилиш эҳтимоли бўлиши мумкин. 

Аҳоли ҳозирги кунда вирус тўғрисида кўп маълумотга эга эканликларини инобатга олган ҳолда, Хитой Халқ Республикаси, Корея ва бошқа бир қатор инфекция тарқалган давлатларда мактаб боғчаларнинг ёпилиши ва керак бўлса шаҳарларни карантинга олинишини кузатганда ўйлашадики, бизда ҳам шундай тадбирлар амалга оширилади”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитания-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов

Унинг сўзларига кўра, аҳоли орасида ҳамда мактаб ва боғчаларда вирусга қарши айтилган тавсияларга риоя қилинса, Ўзбекистонга коронавирус кириб келмайди ва тарқалмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ССВ коронавируси

Баҳолаганлар

724

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг