Ўзбекистонда ким қанча ойлик олаётгани ҳисоблаб чиқилди

Жамият

image

2021 йилнинг ноябрь ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда 5 млн сўмдан кўпроқ иш ҳақи олувчилар сони 2020 йилга нисбатан 209 мингтага ортиб, 513 минг 2 кишини ташкил қилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Давлат бюджети даромадларининг 2021 йилдаги ижроси бўйича дастлабки маълумотларида келтирилган.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолисининг 1 млн 616,8 минг нафари (34,5 фоиз) 1 млн сўмгача маош олган. 2020 йилда бу рақамлар 1 млн 769,6 минг кишига (40 фоиз) тенг бўлган.

Мамлакат аҳолисининг 24,1 фоизи яъни 1 млн 130,1 минг нафари эса 2 млн сўмгача иш ҳақи олган. 2020 йилнинг ноябрь ойида бу кўрсаткич 27,1 фоизни, яъни 1 млн 199,5 минг кишини ташкил этган. 

4 млн сўмгача ойлик оладиган аҳоли сони ҳам аввалги йилларга нисбатан 2,4 фоизга ортган. 2021 йилнинг ноябрь ойида 1 млн 157 минг 4 киши, яъни 24,7 фоиз аҳоли 4 млн сўмгача ойлик олган. 2020 йилнинг ноябрь ойида бу кўрсаткич 22,3 фоизни ёки 987,2 минг кишини ташкил этган.

Мамлакатда 5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи оладиганларнинг сони ҳам 2020 йилга нисбатан ўсган. Хусусан, 2021 йил ноябрь ойида 513,2 минг киши, яъни 11 фоиз аҳоли 5 млн сўмдан ортиқ маош олган.

Умумий маънода, 2021 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, аҳолининг 34,5 фоизи 1 млн сўмгача, 24,1 фоизи 2 млн сўмгача, 24,7 фоизи 4 млн сўмгача, 5,7 фоизи 5 млн сўмгача, 11 фоизи 5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи олган.

Қуйидагилар тушумлар ошишининг асосий омиллари бўлган:

•  иқтисодий фаолликнинг тикланиши;

•  бюджет секторида энг кам иш ҳақи миқдорининг 2020 йил билан солиштирганда ўртача 12,8 фоизга ошиши;

•  2020 йилда вақтинча тўхтатиб қўйилган бюджет ташкилотларида моддий рағбатлантириш тўловларининг 2021 йил бошидан қисман тикланиши;

•  хусусий секторда ишловчилар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг легаллаштирилиши.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

759

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг