Ўзбекистонда хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати кенгайди

Жамият

image

Ўзбекистонда хусусийлаштириладиган корхоналар ҳақидаги рўйхати янгиланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу рўйхат учинчи марта янгиланяпти. Ҳозир рўйхатга жами 65 та корхона ва улар ҳақида маълумот киритилган.

Янгиланган рўйхатда, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ, МЧЖ “Деҳқонобод калий заводи”, “Ўзагролизинг” АЖ, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК,  “Фотон” АЖ, “Шарқ” АЖ, АЖ Farg’onaazot, “Ичан қаъла” меҳмонхонаси, “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Чорвоқ” дам олиш маскани ҳам қўшилган.

Нархлар фақат активларнинг бир қисми учун кўрсатилган, кўп ҳолатларда молиявий кўрсаткичлар ҳам келтириб ўтилган — шу орқали корхонанинг даромадлари, активлари ва капиталининг рентабеллиги, фойда кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш мумкин.

Давлат ушбу активларни хусусий бизнесга инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлар яратилиш ва бизнесни янада ривожланиши умидида сотмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

хусусийлаштириш

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг