Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди

Жамият

image

Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да (Гринвич бўйича 04:35 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик, 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда 5,4, силкиниш чуқурлиги 200 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км.
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км.
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км.
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км.
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км.
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 516 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 521 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 август куни Андижонда, 26 август куни эса Жиззахда зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг