Ўзбекистонда Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди
Жамият
−
21 Май 6362 1 дақиқа
Энди айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизматининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 май куни қабул қилинган “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.
Унга кўра, қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади:
- жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш;
- белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ва тўкиш;
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар.
Қонунда белгиланишича, қуйидагиларни ҳам ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслар кўриб чиқади:
- оз миқдорда талон-тарож қилиш;
- майда безорилик;
- диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
- қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;
- совуқ қуролни олиб олиб юриш;
- вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий гвардия ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлар берилган эди.
Live
Барчаси