Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 28-29 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинишини ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлашини маълум қилган эди.

Прогнозга кўра, ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди, фақат жанубда 39-41 даража ьшоади.

25-28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёз ёмғири

Баҳолаганлар

1853

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар