Ўзгидромет жазирама қачонгача давом этишини очиқлади
Бу қизиқ
−
25 Июль 2022
104522Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража атрофида, жанубда 45 даражагача бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 25-26 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати 32-37 даражагача пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди, фақат энг жанубда 39-41 даражага етади.
25-27 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
25-28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь