Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинми?

Жамият

image

Карантин чўзилиб кетса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ҳеч қандай етишмовчилик бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни АОКА штабида ўтган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев маълум қилди.

“Ҳеч қандай етишмовчилик юзага келмайди. Чунки жанубий вилоятлардаги миришкор деҳқонларимиз далаларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари апрель ойидан бошлаб ички бозорларимизга етказиб берила бошлади”, деди у. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги иссиқхоналарда помидор, бодринг, ширин қалампир ва бақлажон маҳсулотлари узулуксиз ички ва ташқи бозорларга киритилмоқда. Бугунги кунда республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми кундан-кунга ортиб бориши натижасида ички ва ташқи бозорларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

“Тиббий меъёрлар бўйича аҳолини мева-сабзавотларга бўлган талаби 10 млн 300 минг тоннани, шундан картошка 1 млн 784 минг тонна, сабзавотлар 4 млн 440 минг, мевалар 2 млн 479 минг, узум 593 минг, полиз маҳсулотлари 583 минг, дуккаклилар 115 минг, гуруч 332 минг тоннани ташкил этади”, деди Саидкамол Хўжаев.

Таъкидланишича, 2020 йилда 24,8 млн. тонна (2019 йилга нисбатан 125 фоиз кўпроқ) 88 турдаги мева-сабзавотлар, шундан 42 турдаги 12,9 млн тонна сабзавот, 5 турдаги 2,5 млн тонна полиз, 3,5 млн тонна картошка, 27 турдаги 3,3 млн тонна мевалар, 3 турдаги 1,9 млн тонна узум, 4 турдаги 630 минг тонна дуккакли ва 6 турдаги 139 минг тонна мойли маҳсулотлар етиштириш белгилаб олинган.

Маълум бўлишича, аҳоли талаби ва экспорт имкониятларини ҳисобга олиб етиштирилган маҳсулотларнинг 10,3 минг тоннаси аҳоли истеъмолига, 3,2 млн. тонна қайта ишлашга ва 2,3 млн. тоннаси экспортга йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг