Ўзбекистонда қанча аҳоли ишга муҳтож?
Жамият
−
07 Март 2022
14226Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этган. Бу рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 364 минг 2 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ёки 19,8 минг кишига ортиши кузатилган.
Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн 196 минг 3 кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.
Норасмий секторда банд бўлганлар сони эса 5 млн 885 минг 5 кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган.
Аниқланишича, мамлакатда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн 441 минг 8 кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этган.
Хабарга кўра, 98,8 минг нафар ишсизларга 87,1 млрд сўм ишсизлик нафақаси тайинланган ва тўлаб берилган. 2021 йилда эса 37,3 минг ишсизлар ҳамда “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган ишсизларга 83,1 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь