Ўзбекистонда июль ойида ўлим сони кўпайгани айтилди
Жамият
−
20 Август 2020 11760 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси QALAMPIR.UZ’га жорий йилнинг январь-июль ойларида мамлакатда қанча ўлим ҳолати аниқлангани бўйича маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, йилнинг ўтган 7 ойи давомида 92 026 киши вафот этган.
Ойлар кесимида кўриб чиқилганда:
• январь ойида – 11 136;
• февраль ойида – 13 693;
• март ойида – 12 633;
• апрель ойида – 11 613;
• май ойида – 11 792;
• июнь ойида – 13 790;
• июль ойида – 17 369 киши вафот этган.
Юқоридаги маълумотлардан кўриш мумкинки, июль ойига келиб мамлакатда ўлим кўрсаткичи анча ошган. 2019 йилнинг июль ойида ушбу кўрсаткич 14,8 мингни ташкил этган.
Жорий йилнинг 6 ойида (январь-июнь) 74 минг 657 та ўлим қайд этилган бўлса, Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март