Ўзбекистонда ипотека кредитлари қолдиғи бир йилда 10 трлнга кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йил 1 октябрь ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 43,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 32 фоизга (10,4 трлн сўмга) ўсган. Бу ҳақда Марказий банкнинг Ипотека кредитлари шарҳида кўрсатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йил 9 ойи давомида 53 541 нафар фуқарога ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2021 йил 9 ойи давомида 41 932 нафар фуқарога 6,1 трлн сўм) 68 фоизга ёки 4 193,1 млрд. сўмга ошиб, 10,3 трлн сўмни ташкил этди.

Шундан, Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан 41 245 нафар фуқарога 7,6 трлн сўм ҳамда банк маблағлари ҳисобидан 11 351 нафар фуқарога 2,6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Мазкур даврда ажратилган жами ипотека кредитларининг 8 трлн сўми ёки 76 фоизи (нафарга нисбатан) бирламчи бозордаги уйларга, 2,3 трлн сўми ёки 24 фоизи иккиламчи бозордаги уйлар учун йўналтирилган. Ушбу кредитларнинг 41 фоизи (21 725 нафар) хотин-қизлар ҳисобига тўғри келади.

Эътиборлиси, банклар ўз маблағи ҳисобидан ажратган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 2022 йил 9 ойида 25,2 фоизни (2 608,8 млрд сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (654,1 млрд сўм, жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 11 фоиз) 299 фоизга ёки 4 баробарга ошган.

2022 йил 9 ойи давомида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 16,5 фоизни (1 705,4 млрд сўм) ташкил этган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 23 фоиз (1 412,5 млрд сўм) бўлган бўлса, мазкур даврда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган “Янги тартиб” доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 46,5 фоиздан (2 трлн 861,5 млрд сўмга) 57 фоизга (5 трлн 898,7 млрд сўмга) ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг