Ўзбекистонда интернет тарифлари арзонлашгани айтилди. Сифат эса...
Технология
−
11 Декабрь 2020
8476Оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.
“Оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с. учун 45,0 минг сўмни (4,3 долл.) ташкил этди”, деди у АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида.
Расмийнинг маълум қилишича, 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан, кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик толали алоқа линияларини қуриш белгиланган. Бундан ташқари, мобиль алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали, кенг полосали мобил алоқа қамров даражасини 95 фоизга етказиш кўзда татилган.
Шерзод Аҳматов таъкидлашича, бугунги кунда Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобиль интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилгани ҳақида маълум қилинган эди.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш ўринлики, мамлакатда интернет нархи арзонлашгани билан сифат ҳамон қониқарли эмас. Ижтимоий тармоқларда эса ҳудудлар эмас, айнан пойтахтда ҳам интернет сифати пастлигидан нолийдиганлар талайгина.
LiveБарчаси