Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 62 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

Жамият

photo_2019-12-03_13-28-32

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи  давомида инсон ҳуқуқлари борасида 62 050 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилган. 

Қайд этилишича, мазкур вақт давомида 13 700 та мурожаат кўриб чиқилган. Мурожаатлари кўриб чиқишда аниқланган қонунбузилишлар бўйича давлат органлари ва идораларга 271 та тақдимнома киритилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган. Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 544 та 286 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган. 66 нафар мансабдор шахсга нисабатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун маъмурий судларга юборилган. Давлат органлари ва ташкилотларининг 32 та ҳужжатлари бекор қилиниб, фуқароларга етказилган 6,8 млрд сўмлик зарар судгача ундириб берилган.

Келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилаётганлиги, иш берувчилар меҳнат қонунчилигига риоя этилмаётганлиги, судларнинг қабул қилган қарорларидан ёки уларнинг ижроси ўз вақтида ва тўлиқ таъминланмаётганлиги юзасидан эканлиги маълум қилинган.

"Адлия органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши доимий назорат қилиб борилмоқда. Бу бўйича амалга оширилган ишлар доирасида 298 та республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ўтказилди. Мазкур ўрганишлар давомида 62 050 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича 478 та тақдимнома киритилди ва 15 млрд сўмлик пул маблағларининг фуқароларга қайтариб берилиши таъминланди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

инсон ҳуқуқлари

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг