Ўзбекистонда илк рақамли банк рўйхатдан ўтказилди
Бизнес
−
26 Август 2020 9978 1 дақиқа
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкентда “Anor Bank” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда марказий банк Матбуот хизмати.
“Anor Bank” мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида тарихга кирди. Хабарда банк таъсисчилари ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги қарори билан Марказий банкка норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни замонавий банк хизматларини кўрсатиш учун тўсиқларни бартараф этиш ва шароит яратиш, шу жумладан чакана хизматларга ихтисослашган “рақамли” банклар ва банк бўлинмаларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025