Ўзбекистонда гўшт импорти кўпайди
Жамият
−
02 Декабрь 2021
9187Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмитанинг хабарига кўра, гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
Беларусь – 16,2 минг тонна
Қозоғистон – 3,5 минг тонна
Украина – 2,3 минг тонна
Россия – 606 тонна
Молдова – 600 тонна
Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь