Ўзбекистонда ГАЗ енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади

Технология

image

ГАЗ автозаводи Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаради. Бу бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов олиб боришди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ва Россия бир қатор шартномаларни имзолади. 

Хусусан, "Группа ГАЗ" томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Уларнинг қайси моделлари бўлиши ҳозирча номаълум, аммо завод қуйидаги етти оиладан иборат автомобиллар гуруҳини ишлаб чиқаради:

•  Газель NEXT

•  Газель CITY

•  Газон NEXT

•  Садко NEXT

•  Газ 4WD

•  Газель Бизнес

•  Соболь Бизнес.


Мақола муаллифи

Теглар

газ автозавод

Баҳолаганлар

517

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг