Ўзбекистонда футбол жамоаси аъзолари тотализаторда иштирок этган

Спорт

image

ЎзПФЛ В Про-лига иштирокчиси бўлган “Зарангари” футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз telegram каналида маълум қилди.

“Зарангари” футбол клуби бунгача В Про-лиганинг 3–туридан жой олган “Зомин”га қарши ўйинига ўз вақтида етиб келмагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб бугун бўлиб ўтадиган “Орол”га қарши учрашувда ҳам иштирок этмайди. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. 

Клуб расмийларининг ЎзПФЛга маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг “Иттифоқ” клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. “Зарангари” клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол. 

Хуллас, футбол ривожига болта ураётган футболчи ва мураббийлар секин-секин чиқиб келяпти”, дея пост қолдирган Диёр Имомхўжаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол ЎзПФЛ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг